5 кунлик медиа марафон: журналистлар, блогерлар ва SMM мутахассислар бир майдонда жамланди
Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган “Media haftalik” лойиҳаси 5 кун давомида ўтказилиб, соҳа вакилларини бирлаштирган муҳим майдонга айланди.
Тадбирда 700 нафардан ортиқ иштирокчи — матбуот котиблари, журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислар ва мобилографлар қатнашди.
Дастур доирасида иштирокчилар учун бир қатор амалий машғулотлар ва мастер-класслар ташкил этилди.
Жумладан:
— сунъий интеллект ва замонавий медиа воситалардан фойдаланиш;
— фактчекинг ва самарали SMM стратегиялари;
— визуал storytelling ва контент яратиш;
— телевидение ва журналистика амалиёти;
— ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида очиқ мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳанинг навбатдаги манзили Хоразм вилояти бўлиб, у ерда 6–10 апрель кунлари давом этади. Шунингдек, “Media haftalik” тадбири Сурхондарё вилоятида 13–17 апрель кунлари ўтказилади.
Telegram I Facebook* I
YouTube I
Instagram*
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram