Андижонда «замҳоким» пора билан қўлга олингани айтилмоқда
20 сотих ер эвазига 50 минг доллар: Андижонда юқори лавозимли амалдор пора билан ушланди. 2026 йил 4 апрель куни Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарларидан бири коррупцион ҳолат билан қўлга олинган.
Effect.uz манбаси маълумотига кўра, амалдор фуқаро С.Т.га тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Бобур ҳудудидаги 20 сотих давлат захирасидаги ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун ҳар бир сотих ерга 2 500 АҚШ долларидан жами 50 000 доллар талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида «зам ҳоким» 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги, махсус ишлов берилган пул маблағларини Андижон шаҳридаги яшаш манзилида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 5 апрель куни унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook* I
YouTube I
Instagram*
Обсуждение 3
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram