Тошкентдаги жанжал ортидан нафақат ҳайдовчи, балки унинг ИИБда ишловчи акаси ҳам лавозимидан айрилди.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 30 март куни Malibu ҳайдовчиси томонидан ППХ ходимига нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчининг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул лавозимда ишлаган акаси 3 апрель куни ишдан озод этилган.
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тизимдаги камчиликлар кескин танқид қилинди. Хусусан, айрим ходимларнинг хизмат вазифаларига лоқайд ёндашуви, профилактика ишлари самарадорлигининг пастлиги ва жиноятчиликка қарши курашда тизимли ёндашув етишмаслиги қайд этилди.
Telegram I Facebook* I
YouTube I
Instagram*
Обсуждение 16
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram