Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида янги иш тартиби жорий этилди.Унга кўра, муассасалар 5 кунлик иш ҳафтасига ўтди. Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди. Оғир ва хавфли шароитда ишловчи ходимлар учун эса қисқартирилган иш вақти белгиланган.
Нотиббий ходимлар учун ҳафталик иш вақти 40 соат этиб белгиланди.Шунингдек, поликлиникаларнинг иш жадвали ҳам янгиланди:
-душанбадан жумагача: 08:00 дан 20:00 гача
-шанба куни: 08:00 дан 14:00 гача
Навбатчиликка жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram