avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
@effectuz
03.04.2026 18:55
Юзлаб дорихоналар нархни ошириб миллиардлаб сом олгани аниқланди

Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириш ҳолатлари аниқланиб, жами 8,5 миллиард сом миқдорида асоссиз даромад олингани маълум бўлди.Рақобат қўмитаси хабарига кўра, 2025 2026 йилларда махсус ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар асосида 991 та дорихонада (152 таси улгуржи, 839 таси чакана) 414 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Натижада ортиқча ундирилган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.Шунингдек, лицензия талабларини бузган қатор корхоналар бўйича материаллар тегишли идораларга юборилди. Айрим дорихона тармоқларининг лицензиялари дори нархларини асоссиз оширгани сабаб бекор қилинган.Қўмита бу йўналишдаги назорат ишлари давом эттирилишини ва қонунбузарларга нисбатан чоралар кучайтирилишини малум қилди.

Telegram I Facebook* I YouTube I Instagram*
🤷‍♂ 2
🔥 1
3 5 3.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 3

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

EFFECT.UZ | Расмий канал

18.1K
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Открыть в Telegram