Telegram орқали суд чақируви баҳонасида фирибгарликлар кўпаймоқда
Сўнгги вақтларда кибержиноятлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда. Фирибгарлар Telegram орқали судга чақирув мазмунидаги зарарли файлларни юбориб, фойдаланувчиларни чалғитишга уринмоқда.Улар ишончга кириш ва қўрқитиш орқали зарарли АПК файлларни очишга ундайди. Бундай файлларни очиш ёки уларга бириктирилган ҳаволаларга кириш шахсий маълумотлар ва маблағлар ўғирланишига олиб келиши мумкин.
Мутахассислар шубҳали файлларни юклаб олмаслик, номаълум манбалардан келган хабарларга ишонмаслик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram