Хоразмда фермер ва ҳокимлик «жанги»
Айни экин мавсумида фермер далада эмас, суд залида. Қўшкўпир туманида фаолият юритувчи фермер хўжалигига нисбатан ҳокимлик томонидан киритилган даъво аризаси юзасидан Урганч туманлараро судида навбатдаги мажлис бўлиб ўтди.
Суд жараёнида даъво важлари муҳокама қилиниб, уларга қарши далиллар тақдим этилди. Эътиборлиси, мазкур хўжалик аввал ҳокимлик томонидан намуна сифатида эътироф этилган. Хўжаликка имтиёзли техникалар ажратилган, қарийб 5 миллиард сўм инвестиция киритилиб, ишлаб чиқариш базаси мустаҳкамланган.
Шу фонда вазиятнинг кескин ўзгариши саволларни кучайтирмоқда. Даъвонинг асосий бандларидан бири — фермер хўжалигининг Агробанкдан олган 301 миллион сўм кредит қарздорлиги. Одатда бундай масалаларда банкнинг ўзи судга мурожаат қилиши кутилади. Бироқ ушбу ҳолатда даъво ҳокимлик томонидан киритилгани банк ва ҳокимлик ўртасидаги алоқадорлик юзасидан саволларни юзага чиқармоқда.
��
https://effect.uz/n/113
Обсуждение 2
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram