Тошкентда кимё саноати учун инновацион кластер ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 60 гектар майдонда кимё саноати учун инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил этилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, кластер доирасида Жанубий Корея билан ҳамкорликда Кимё технологиялари инновация маркази барпо этилади. Шунингдек, келгуси йил якунига қадар бир қатор олий таълим муассасалари кластер ҳудудига кўчирилади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram