avatar
23.5° бурчак остида
@burchakostida
12.04.2026 10:20
Исломободдаги Эрон билан музокаралар натижаси аҳамиятга эга эмас, биз ғалаба қозондик — АҚШ президенти

Доналд Трамп Покистондаги АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижаси уни ташвишга солмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бу урушдан аллақачон ғолиб сифатида чиққан.

"Келишувга эришамизми ёки йўқми, мен учун бунинг аҳамияти йўқ. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Биз бу Эронни бутунлай тор-мор этдик", — деди президент Оқ уй олдида журналистлар билан мулоқотда.

Трамп АҚШ Эрон ҳарбий-ҳаво кучларини, ҳарбий-денгиз флотини ва раҳбариятини йўқ қилгани ҳамда ҳозирда Қўшма Штатлар “ё қўрқоқ, ё заиф, ёки хасис” бўлган давлатлар номидан Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг эркин ўтишини таъминлаш устида ишлаётгани ҳақидаги олдинги даъволарини такрорлади.

"Биз бўғозни очамиз, гарчи ўзимиз ундан фойдаланмасак ҳам Чунки дунёда ундан фойдаланадиган бошқа кўплаб мамлакатлар бор ва улар ё қўрқоқ, ё заиф, ё хасис. NATO эса бу масалада бизга ёрдам бермади ", — деди Оқ уй раҳбари.

@burchakostida
8 17.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

23.5° бурчак остида

34K
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Открыть в Telegram