Эрон ва АҚШ Покистондаги музокараларда урушни тўхтатиш бўйича келиша олмади
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан 21 соатдан ортиқ давом этган кескин музокаралар урушга барҳам берувчи тинчлик битими билан якунланмаганини маълум қилди.
"Биз эронликлар билан бир қатор мазмунли мунозаралар ўтказдик, бу яхши хабар. Ёмон хабар шундаки, биз келишувга эриша олмадик ва ўйлайманки, бу Америка Қўшма Штатларидан кўра Эрон учун анча ёмонроқ хабардир. Биз шунчаки эронликлар шартларимизни қабул қиладиган вазиятга кела олмадик", — деди Вэнс.
У Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокараларида ядро қуроли масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини ҳамда президент Трампнинг асосий вазифаси Теҳроннинг ҳозир ҳам, келажакда ҳам ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик эканини таъкидлади.
Вэнснинг сўзларига кўра, Исломободдаги музокараларда Қўшма Штатлар эронликларда ядро қуролини яратмаслик бўйича мажбурият олишга тайёрликни кўрмаган.
Теҳрон эса музокараларда Вашингтон томонидан “ҳаддан ортиқ” талаблар қўйилганини таъкидламоқда.
@burchakostida
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram