avatar
23.5° бурчак остида
@burchakostida
11.04.2026 23:28
23.5° бурчак остида Фото: АҚШ Ҳўрмуз бўғозини Эрон миналаридан тозалашни бошлайди — Доналд Трамп Қўшма Штатлар президенти Вашингтон буни ўзи бажаришга “жасорат топа олмаган” мамлакатлар учун қилишини таъкидлади. "Биз ҳозир бутун дунё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатларга хизмат кўрсатиш мақсадида Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш жараёнини бошламоқдамиз. Ақлбовар қилмайди, бироқ уларда бу ишни ўзлари мустақил бажаришлари учун на жасорат ва на хоҳиш бор", — деди Трамп. @burchakostida
Қўшма Штатлар ҳарбий кемалари Ҳўрмуз бўғозига кирди

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш ва хавфсиз ҳаракатланиш учун шароит яратишга киришганини маълум қилди. Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Брэд Купер тез орада савдо кемалари учун хавфсиз йўл очилишини билдирди.

Денгиз кучларининг "Frank E Petersen" ва "Michael Murphy" ҳарбий кемалари Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари томонидан ўрнатилган миналарни зарарсизлантириш мақсадида бўғоз орқали Форс кўрфазига кирди. Ушбу операциядан кўзланган асосий мақсад — олти ҳафтадан бери блоклаб қўйилган ва дунёда нефт нархи ошишига сабаб бўлган муҳим энергия йўлагини қайта тиклашдир.

@burchakostida
12 22.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

23.5° бурчак остида

34K
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Открыть в Telegram