avatar
23.5° бурчак остида
@burchakostida
11.04.2026 23:18
Эммануэл Макрон ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди

Мулоқот чоғида Франция президенти Эммануэл ​Макрон Покистонда ўтаётган тинчлик музокаралари орқали вазиятни юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.

"Мен Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови эркинлиги ва хавфсизлиги тезроқ тикланиши зарурлигини қайд этдим, Франция бу борада ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, барча йўналишларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига тўлиқ амал қилиш муҳимлигини таъкидладим", — деб ёзди Макрон Х тармоғидаги саҳифасида.

@burchakostida
9 22K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

23.5° бурчак остида

34K
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Открыть в Telegram