🎁
Раҳматжон Рўзиохуновни табриклаймиз!
Бугун, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий”, “Фидокорона хизматлари учун” ордени унвони соҳиби, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Маълумот учун, Раҳматжон Рўзиохунов 2015 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоасида мураббий сифатида фаолият юритади.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерацияси ва боксчилар оиласи номидан устозимизни бугунги туғилган куни билан муборакбод этамиз. У кишига мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз. Ўзбек бокси ривожига ҳисса қўшишдан чарчаманг деб қоламиз!
OBUNA BO‘LING👉
BoxingUzbekistan
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram