Boxing Uzbekistan @boxinguzbekistan 10.04.2026 12:15 Скопировать Пожаловаться Финал, 90 кг: Ҳалимжжон Мамасолиев) – Парвиз Каримов (Тожикистон) (Матнли трансляция) - Ҳалимжон Мамасолиевни жанги бошланяпти. Мамасолиев ярим финалда жуда кучли рақиб Сағиндиқ Тоғамбайни мағлуб эта олганди. - Ҳалимжон чиқиб келмоқда. У кўк бурчакда ҳаракат қилади. - Бурчагида юқорида ёзилган мураббийлар. - Биринчи раунд бошланди. Дарҳол Ҳалимжон олдинга ташланди. - Рақиб бўй борасида анча устун. Лекин бу ҳозирча ёрдам бермаяпти. - Ҳалимжон жиддий босимни амалга оширяпти. - Ҳалимжон тўхташни асло истамаяпти. - Тожикистонлик боксчи "апперкот" зарбаларини ишга солмоқда. Аммо Ҳалимжонда ҳимоя бор. - Мамасолиев ҳужумни давом эттиряпти. - Биринчи раунд якунланди. Муболаға бўлмаса Мамасолиев супер раунд ўтказди. 5:0 ҳисобидаги устунлик. - 2 раунд бошланди. Тожикистон вакили иккилик зарбаларини ишга солмоқда. - Яна Ҳалимжон масофани қисқартириб, ён томондан "кросс" зарбаларини йўллаяпти. - Парвиз Каримовнинг ўнг қўлида кучли зарба бор экан. Эҳтиёт бўлиш керак. - Ҳалимжон фақат олдинга боряпти ва самарали зарбаларни йўллаяпти. Бу раунд ҳам тўла устунлик. - 3 раунд бошланди. Раҳматжон Рўзиохунов "ҳотиржамликка берилма, ҳали жанг якунланмади", дея Ҳалимжонни олдинга ундади. - Мана энди Тожикистон вакили вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпти. Бироқ Мамасолиев серияли зарбалар билан уни тўхтатди. - Танага кетма-кет зарбалар, Ҳалимжон ижросида... - Оххх Ҳалимжон ўнг қўл кучли зарбасини ўтказа олди. - Жанг якунланди ва сизларни навбатдаги олтин медаль билан табриклайман! - Расмий натижа 5:0 кўриниш олди. Ҳалимжон Мамасолиев Осиё чемпиони! 👍 45 ❤ 30 🔥 9 😢 1 11 8.4K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram