Boxing Uzbekistan @boxinguzbekistan 10.04.2026 11:42 Скопировать Пожаловаться Финал: -80 кг, Фазлиддин Эркинбоев - Ҳусейн Ишаиш (Иордания) (Матнли трансляция) - Фазлиддин Эркинбоев чиқиб келмоқда. У кўк бурчакда ҳаракат қилади. - Бурчагида Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда шахсий мураббийи Шерзод Аҳмаджонов... - Ака-ука Ишаишлар жиддий рақиб. Эгизаги қозоғистонлик Торехан Сабирханни финалда мағлуб эта олди. Лекин Эркинбоевга ишонамиз. Олға Фазлиддин!. - Фазлиддин ташаббусни қўлга олди ва ҳар доимгидек кучли зарбаларини ўтказа оляпти. - Ишаиш ҳам жиддий қаршилик кўрсатишга уриняпти. Аммо ҳар доим ҳам буни уддалаётгани йўқ. - Биринчи раунд якунланланди. Ҳа, 4:1 ҳисобида устунлик Фазлиддинга келди. - 2-раунд бошланди. Ишаиш олдинга боряпти энди. Лекин Эркинбоев қарши ҳужумда аъло даражада ишлаяпти. - Огоҳлантиришларни ҳам кўрдик. - Шиддатли тус оляпти жанг. Оххо кучли зарбалар алмашинуви... - Ишаишда жароҳат... - Давом этамиз, чап қўлда яхши кутиб оляпти Фазлиддин. - Ишаиш таваккалига олдинга... боряпти - 2 раунд якунланди. Устунлик Эркинбоев тарафида. Ҳал қилувчи 3 раунд қолди. - 3 раунд бошланди. - Мана Эркинбоев энди оёқ ҳаракатларига эътибор қаратиб, "жеб" зарбалари билан очко йиғишни бошлади. - Очиқ жанг бошланиб кетди... - Бошлар тўқнашиб кетди. Фазлиддинда ҳам жароҳат. - Раҳматжон Рўзиохунов ҳотиржам ҳаракат қилиш кераклигини уқтирди. - Эркинбоев шоуни бошлаб юборди. Ишаиш унга ета олмаяпти. - Жанг якунланди. Якуний ва расмий эълонни кутамиз. Ваҳоланки олтин медаль билан барчани олдиндан қутлашим мумкин! - Демак, 4:0 ҳисобидаги ғалаба ва навбатдаги олтин медаль! 👍 62 ❤ 18 🔥 13 😢 1 7 7.5K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram