Boxing Uzbekistan @boxinguzbekistan 10.04.2026 11:24 Скопировать Пожаловаться Финал: -75 кг, Жавоҳир Абдураҳимов - Сабыржан Аккалыков (Қозоғистон) (Матнли трансляция) - Жавоҳир Абдураҳимов иштирокидаги финал жанг бошланиш арафасида... - Жавоҳир чиқиб келмоқда. У қизил бурчакда ҳаракат қилади. - Бурчагида Раҳматжон Рўзиохунов, Руслан Тўлембаев ва Нурсултон Бўриханов бор. - Аккалыков ҳам рингда. - Биринчи раунд бошланди. - Жавоҳир раундни яхши бошлади. - Ҳозирча жанг бироз сокин. Зарбалар алмашинувини кўряпмиз. Лекин ёрқин вазият ва зарбани ҳали кўрмадик. - Бироз трансляцияда қотишлар кузатиляпти. Шунинг учун баъзи аниқ зарбаларни ўтказиб юборган бўлишимиз мумкин. :) - Жавоҳир биринчи рақамда ҳаракат қиляпти. Аммо Қозоғистон вакили қарши ҳужумда зарбалар беришни уддалаяпти. - 2-раунд давом этяпти. Афсуски техник носозлик туфайли. Биринчи раунд якунини ўтказиб юбордик. - Жавоҳир олдинга боряпти. Тақиб қилмоқда. Лекин рақиб анойи эмас. - Қозоғистон вакили чап қўл асосий зарбаларига урғу беряпти. - 2 раунд якунланди. - Афсуски, Жавоҳир 2 раунд якунига кўра ортда қоляпти. - 3 раунд бошланиб кетган. Тўғриси, трансляцидаги қотишлар ва боз устига бой берилаётган имконият озгина асабийлаштирмоқда. - Жанг якунланиб бормоқда. Сўнги сониялар ўтиб боряпти. - Албатта, тан олиш керак қозоғистонлик боксчи 3 раундда ҳам яхши ҳаракат қилди. - 0:5 ҳисобидаги мағлубият. Лекин Жавоҳир чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлди. Табриклаймиз, аслида Абдураҳимов чемпионатни ёмон ўтказмади! 😁 34 🔥 18 ❤ 14 👍 9 😱 4 5 7.2K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram