avatar
BMB HOLDING
@bmbtg
31.07.2026 14:02
BМB HOLDINGДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ: ШЎРЛАНГАН ЕРЛАР ШАРОИТИДА БАТАТ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАЖРИБА!

BМB HOLDING томонидан ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шўрланган ва унумдорлиги паст майдонларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб этиш мақсадида илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида батат — ширин картошкани шўрланган тупроқ шароитида етиштириш тажрибаси амалга оширилмоқда. Тадқиқотларга BМB HOLDING Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Усмонова Бумайрам Мирсодиқовна раҳбарлик қилмоқда.

Тажрибанинг асосий мақсади бататнинг маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитига мослашувчанлигини, ҳосилдорлигини ҳамда маҳсулот сифатига агротехник тадбирларнинг таъсирини илмий жиҳатдан баҳолашдан иборат.

Батат юқори озиқавий қийматга эга экин бўлиб, унинг туганакларидан озиқ-овқат маҳсулотлари, крахмал ва биоэтанол ишлаб чиқаришда, поя ҳамда баргларидан эса чорва озуқаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Ушбу тадқиқот шўрланган ерларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, истиқболли экин турларини амалиётга жорий этиш ҳамда «етиштириш — қайта ишлаш — тайёр маҳсулот» занжирини ривожлантиришга қаратилган.

BМB HOLDING илм-фан, инновация ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида аграр соҳада замонавий ечимларни изчил жорий этмоқда.

Telegram l Website l Facebook* l Instagram* l YouTube l LinkedIn
👍 136
🔥 9
7
👏 4
12 1.1K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

BMB HOLDING

1.1K
🌐 www.bmb-holding.uz
✉️ info@bmb-holding.uz
☎️ (+998 55) 517-22-99

🗺Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Открыть в Telegram