Гулнора Каримова иши ёпилдими?
https://www.youtube.com/watch?v=jqiE9OigsAE
1-май куни ёзиб олинган ушбу суҳбатда Швейцариядаги ўзбекистонлик мутахассис Олима Набизода Гулнора Каримовага оид суд жараёни Швейцария оммавий ахборот воситаларида қандай ёритилгани ҳақида фикр билдиради.
Ўтган ҳафта Швейцария Федерал жиноий суди суд жараёнини процессуал сабабларга кўра тўхтатди. Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан боғлиқ молиявий иш сўнгги йилларда халқаро эътибор марказида бўлиб келмоқда.
Швейцария прокуратураси телекоммуникация соҳасига алоқадор эҳтимолий пора ва молиявий операциялар юзасидан бир неча йил давомида текширув олиб борган эди.
Каримова ва унинг адвокатлари унга қўйилган айбловларни рад этиб келмоқда.
#BBCUzbek
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram