YouTube
Ўзбекистон: Сўз ва матбуот эркинлигида "қизил чизиқлар" ҳамон борми? BBC News O'zbek
Жаҳон матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилган бўлса-да, умумий балл пасайиб, шароит ўтган йилга нисбатан ёмонлашди. Xалқаро майдонда ўзини очиқ ва ислоҳотларга мойил давлат сифатида кўрсатаётган Ўзбекистонда нега матбуот эркинлиги йиллар давомида чекланган ҳолатда қолмоқда? BBC маҳаллий журналистлар ва мутахассисларга мурожаат қилди. Айримлар муаммони сиёсий тизим билан боғласа, бошқалар журналистларнинг ўзи эркинликка интилмаслигини таъкидладилар.
Париждаги Чегара билмас мухбирлар (RSF) ташкилоти 30 апрелда эълон қилган 2026 йилги Матбуот эркинлиги индексига кўра, Ўзбекистондаги вазият "жуда мураккаб" дея тоифаланди. Мамлакат 180 давлат орасидан 147-ўринни эгаллади ва 34,95 балл олди. Муаллифларга кўра, бу кўрсаткич мустақил журналистиканинг имкониятлари чекланиб бораётганини англатади. 2025 йили 148-ўринда бўлишига қарамай, умумий балл 35дан юқори эди.
Vebsahifamiz: https://www.bbc.com/uzbek
Обуна бўлинг - https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
Видеога изоҳлар сараланади. Ҳақорат, туҳмат, зўравонликка чақирув, реклама ва спам мазмунидаги изоҳларни ўчириш ҳуқуқимизни ўзимизда қолдирамиз. Афсуски, бизда изоҳларни ўз вақтида чиқариш имконияти йўқ, шу боис билдирган фикрларингиз шу заҳоти чоп этилмаслиги мумкин. Тўғри тушунганингиз учун ташаккур!
#bbcuzbek #yangiliklar #uzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbc.com/uzbek
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda
Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram