avatar
BBC News O’zbek
@bbcuzbek
04.05.2026 13:54
Жисмоний машқ ёғни йўқотишга чиндан ёрдам берадими?

Мушакларни ривожлантириш тинч ҳолатдаги моддалар алмашинувини тезлаштиради, чунки мушак тўқималари ёққа қараганда кўпроқ энергия талаб қилади. Бу шуни англатадики, сиз машқ қилмаганингизда ҳам калория сарфлайсиз.

Мушак массаси умумий саломатликда асосий роль ўйнайди, қандли диабет, юрак касалликлари ва остеопороз (суякларнинг мўртлашиши) каби сурункали касалликлар олдини олишга ёрдам беради.

Тезкор машқлар пайтида организм асосан гликогенни ёқади. Аммо ўртача жадалликдаги машғулотлар, масалан, узоқ юрганда гликоген захиралари тугай бошлагач, организм кўпроқ ёғни ёқишга ўтади.

Ушбу жадаллик оралиғи "2-зона" деб номланади, бу максимал юрак уриш тезлигининг 60-70% атрофида. У юрак-қон томир саломатлиги ва ёғ оксидланиши ошиши учун фойдали бўлса-да, ёғ йўқотиш учун энг самарали усул эмас.

https://www.bbc.com/uzbek/articles/cx21w5yxy4yo/cyr

Obuna bo'ling:
Telegram
| YouTube | Instagram* | Facebook* | WhatsApp | TikTok
BBC News O'zbek
Жисмоний машқ ёғни йўқотишга чиндан ёрдам берадими?
Организм жисмоний фаолиятни бошлаганда, аввал асосан гликогенни ёқади, машқ интенсивлиги камайган сари эса ёғдан энергия олишга ўтади. Кам интенсивликдаги машқларда ёғ кўпроқ ишлатилади. Бироқ ёғдан қутулишнинг энг асосий шарти — организм сарфлаётган калория миқдори истеъмол қилинган калориядан кўп бўлиши. Шунинг учун вазн камайтиришда парҳез жисмоний машқларга қараганда янада муҳимроқ ҳисобланади.
3 572
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

BBC News O’zbek

4.5K
Biz bilan bog‘lanish uchun shu yerga yozing:
@bbcuzbeklondon
O'zbekiston, mintaqa va dunyo xabarlari - Internetda - bbc.com/uzbek YouTube https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek
Открыть в Telegram