📲 Кредитингизни назорат қилиш учун 3 та янги электрон хизмат ишга туширилди
Фуқаролар учун
my.gov.uz порталида «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси билан ҳамкорликда янги электрон хизматлар ишга туширилди. Энди кредитларингиз ва молиявий мажбуриятларингизни масофадан туриб тез ва қулай назорат қилиш мумкин.
☑️
Янги кредит расмийлаштирилгани ҳақида SMS-хабар олиш хизматини фаоллаштириш орқали номингизга янги кредит расмийлаштирилса, телефонингизга дарҳол SMS-хабар келади. Бу фирибгарлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
Хизмат нархи — 4 614,4 сўм (0,0112 БҲМ).
☑️
Асосий қарз бўйича муддати ўтган кредит тўловларини текшириш хизмати орқали кредит тўловлари бўйича кечикишлар ва муддати ўтган қарздорликлар ҳолатини исталган вақтда кўриш мумкин.
Хизмат нархи — 4 614,4 сўм (0,0112 БҲМ).
☑️
Кредитлар бўйича жорий кафиллик мажбуриятлари ҳақида маълумот олиш хизмати орқали бошқа шахсларнинг кредитлари учун берган кафилликларингиз ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Хизмат нархи — 2 307,2 сўм (0,0056 БҲМ).
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram