avatar
Bankxabar
@bankxabar
17.07.2026 04:50
БАНКДА ИШГА КИРИШ СУҲБАТИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Асакабанк Ходимларни танлаш ва мослаштириш бошқармаси бошлиғи Наргиза Тошканбоева ишга қабул суҳбатларида номзодлар йўл қўядиган энг кўп учрайдиган хатолар ҳамда улардан қочиш бўйича муҳим тавсиялар билан бўлишди.

☑️ Энг катта хато — ўз тажрибангиз ҳақида тартибсиз ва ортиқча тафсилотлар билан гапириш. Бу ҳолатда асосий фикр йўқолиб кетади ва HR мутахассиси сиз қўшган ҳақиқий ҳиссани англаши қийинлашади.

☑️ Суҳбатда жавобларни STAR (Situation, Task, Action, Result) усули асосида бериш тавсия этилади. Бу усул фикрингизни тартибли, қисқа ва ишончли баён қилишга ёрдам беради.

▪️Situation (Вазият) — аввал қандай вазият ёки муаммо юзага келганини қисқача тушунтиринг.
▪️Task (Вазифа) — шу вазиятда сизга қандай вазифа қўйилгани ва сиздан нима кутилганини аниқ айтинг.
▪️Action (Ҳаракат) — энг муҳим қисм айнан шу. "Биз қилдик" эмас, "мен нима қилдим" деган саволга жавоб беринг. Чунки иш берувчи жамоанинг эмас, айнан сиз қабул қилган қарорлар ва қилган ишларингизни баҳолайди.
▪️Result (Натижа) — жавобни эришилган натижа билан якунланг. Имкон қадар рақамлар ва аниқ мисоллардан фойдаланинг. Масалан, қанча вақт тежалгани, қанча мижоз жалб қилингани ёки қандай кўрсаткичга эришилганини айтиш жавобингизни янада ишончли қилади.

☑️ Яна бир муҳим тавсия — идеал ҳикоя ўйлаб топишга уринманг. Тажрибали HR мутахассислари қўшимча саволлар орқали буни осон аниқлайди. Ростгўйлик, аниқ фикр ва ҳақиқий тажриба эса ҳар доим энг катта устунлик ҳисобланади.

☝️Агар банкка ёки бошқа ташкилотга ишга кириш учун суҳбатга тайёрланаётган бўлсангиз, STAR усули бўйича ўз тажрибаларингизни олдиндан машқ қилиб чиқинг. Бу ҳатто қийин саволларга ҳам хотиржам ва ишонч билан жавоб беришингизга ёрдам беради.


Вилоятдаги банкларда мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати👈
Тошкент шаҳридаги банкларда мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати👈
Колл-центр учун бўш иш ўринлари рўйхати👈
Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈
hh.uz орқали бўш иш ўринлари бўйича банкларга резюме юбориш тўғрисида қадамма-қадам қўлланма👈

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
548 35.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankxabar

100.9K
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Открыть в Telegram