Octobank 2026 йилнинг биринчи ярмида учта халқаро мукофотга сазовор бўлди
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги
Octobank учун халқаро эътирофларга бой давр бўлди. Банк инновацион ёндашуви, рақамли хизматларни ривожлантириш ва замонавий банк маҳсулотларини жорий этишдаги натижалари учун бир нечта нуфузли мукофотларни қўлга киритди.
Жумладан, Octobank
Global Banking & Finance Awards 2026,
Global Recognition Award 2026 ҳамда
Strategic Banking Innovation 2026 мукофотларига сазовор бўлди. Ушбу эътирофлар банкнинг рақамли банкинг ва инновациялар соҳасидаги фаолияти халқаро даражада юқори баҳоланаётганини кўрсатади.
Бугунги кунда банк
3,66 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатмоқда. Шу билан бирга, Octobank халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишга тушириш ва мижозлар учун янада қулай рақамли хизматларни жорий этиш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Қўлга киритилган халқаро мукофотлар эса
Octobankнинг молия бозоридаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётгани ва танлаган ривожланиш йўналиши тўғри эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram