❗️
СУД ҚАРОРИ ЧИҚҚАНДАН КЕЙИН ҲАМ МИКРОҚАРЗ УЧУН ФОИЗ ҲИСОБЛАНИШИ ТЎҒРИМИ?
Бизга фуқародан
«Микроқарз бўйича суд қарори чиққан, лекин банк ҳали ҳам фоиз ҳисоблаяпти. Бу тўғрими?» деган мазмунда мурожаат келиб тушди.
☝️Масалани ўрганиш жараёнида бу борада икки хил қараш мавжудлиги маълум бўлди.
☑️ Фуқаролик кодексининг
744-моддасига кўра,
кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, суд қарорида кўрсатилган кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилади.
☑️ Бироқ Олий суд томонидан ушбу нормага берилган
шарҳда мазкур қоида микроқарз муносабатларига нисбатан татбиқ этилмаслиги маълум қилинган.
☑️ Шу билан бирга, Марказий банк бошқарувининг
3030-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган
«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги низомида «кредит» атамаси банклар томонидан бериладиган кредит, микроқарз ва микрокредитлар сифатида таърифланган.
👉 Шу ерда тушунмовчилик юзага келмоқда. Агар мазкур низомда
кредит тушунчаси микроқарз ва микрокредитларни ҳам қамраб олса, нима учун Фуқаролик кодексининг 744-моддасидаги фоиз ҳисоблашни тўхтатиш ҳақидаги норма микроқарзларга татбиқ этилмайди?
☑️ Айниқса, микроқарзлар ҳам бошқа кредитлар каби айрим ҳолларда
кафиллик, гаров ёки суғурта асосида ажратилиши, улар бўйича фоиз ставкалари эса кўп ҳолларда бошқа кредит турларига нисбатан юқорилигини ҳисобга олсак, бу масала кўплаб қарз олувчилар учун муҳим аҳамиятга эга.
☝️Бизга келиб тушган мурожаатга аниқ ва асосланган жавоб бериш учун
масъул идоралардан ушбу тушунмовчилик юзасидан ҳуқуқий изоҳ беришларини сўраймиз.
Хусусан, суднинг қарздорликни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиққандан кейин микроқарз бўйича фоиз ҳисоблаш давом эттирилиши қонунийми ва нима сабабдан Фуқаролик кодексининг 744-моддасидаги норма микроқарзларга татбиқ этилмайди?
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram