avatar
Bankxabar
@bankxabar
15.07.2026 07:01
Капиталбанк уй ва автомобиль олди-сотдисида пулни хавфсиз сақлаш учун эскроу хизматини ишга туширди

Капиталбанк жисмоний шахслар учун иккиламчи бозордаги кўчмас мулк ва автотранспорт олди-сотди битимларини хавфсиз амалга ошириш имконини берувчи эскроу ҳисобварақлари хизматини йўлга қўйди.

Янги хизматда харидорнинг пули битим расмий якунлангунга қадар банкдаги махсус эскроу ҳисобварағида сақланади. Битим нотариал тасдиқлангач, маблағ автоматик равишда сотувчига ўтказилади. Агар битим амалга ошмаса, пул харидорга қайтарилади.

☑️ Жараён шаффоф тарзда амалга оширилади. Харидор банкка ариза топширади ва маблағни эскроу ҳисобварағига нақд пул, карта ёки банк ҳисобидан ўтказиш орқали киритади. Шундан сўнг нотариус банкка электрон сўров юборади, ҳисобварақ реквизитларини текширади ва битимни тасдиқлайди.

▪️Кўчмас мулк бўйича битим суммаси 50 млн сўмгача бўлса, хизмат комиссияси 206 минг сўмни ташкил этади. 50 млн сўмдан юқори битимлар учун хизмат бепул.

▪️Иккиламчи бозордаги автотранспорт олди-сотдисида эса битим суммаси 25 млн сўмгача бўлса, комиссия 103 минг сўмни ташкил этади. 25 млн сўмдан юқори битимлар учун комиссия ундирилмайди.

Батафсил

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
20 17.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankxabar

100.9K
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Мурожаат учун: @Bankxabarbot
Тижорат масалалари бўйича: @bankxabar_ads_bot

Рус тилидаги канал: @Bankxabar_Ru
Открыть в Telegram