APEX BANK PCI DSS халқаро стандартига мувофиқлигини тасдиқлади ва Visa Global реестрига киритилди
PCI DSS жаҳон тўлов саноатидаги асосий стандартлардан бири бўлиб, карта эгалари маълумотларини ҳимоя қилиш, операцион хатарларни камайтириш ҳамда тўлов инфратузилмаси барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Мазкур натижа банк мижозлари ва ҳамкорлари учун карта маълумотларини қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнлари халқаро миқёсда тан олинган хавфсизлик талабларига тўлиқ мос эканини англатади.
Visa Global Registry’га киритилиш банкнинг шаффофлик, технологик барқарорлик ва халқаро стандартларга мувофиқлик йўлидаги изчил ҳаракатларини тасдиқлайди ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Телефон: 1881
Сайт:
apexbank.uz
Instagram*:
@apexbank.uz
Ҳамкорлик асосида.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram