SoftPOS учун бизнес-карта: пулингиз ҳар доим қўлингизда
UZCARD ва ANORBANK ҳамкорликда ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда ЯТТлар учун янги бизнес-картани ишга туширди. Карта айнан SoftPOS орқали тўлов қабул қилувчи кичик бизнес эгалари учун яратилган бўлиб, кундалик эҳтиёжларга тўлиқ мос келади.
• Дарҳол фойдаланиш: SoftPOS орқали тўлов амалга оширилиши билан маблағ дарҳол картага тушади. Комиссиясиз ва ортиқча кутишларсиз.
• Эркин фойдаланиш: Пулингизни банкоматдан ечиш, шунингдек, бизнес харажатлари — солиқлар ва товарлар учун ишлатиш мумкин.
• Ортиқча ўтказмаларсиз: Маблағни ҳисобрақамдан шахсий картага ўтказишга ҳожат йўқ.
Муҳим: ушбу карта тури учун P2P ўтказмалар мавжуд эмас.
Карта ANORBANK бўлинмаларида расмийлаштирилади.
Батафсил
Ҳамкорлик асосида.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram