avatar
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
@bankers_uz
03.02.2026 15:50
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда

2026 йил январь ойида ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш босқичида (17 кун ичида) 30 миллиондан ортиқ фуқаро қамраб олинди. Бу нафақат демографик, балки иқтисодий кўрсаткич сифатида ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Рўйхатга олиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган, маълумотлар ҳар бир шахснинг идентификация рақами орқали қабул қилиниб, такрорий ёки мантиқий хатолар автоматик аниқланади. Хато тўлдирилган саволномалар эса тизим томонидан алоҳида ажратиб олинади.

Онлайн босқичда қатнашмаган ёки маълумотларни тўлиқ киритмаган фуқаролар учун иккинчи босқич белгиланган. 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари уйма-уй юриб, маълумотларни планшетлар орқали электрон тизимга киритишади.

Тайёргарлик жараёнида республика бўйича 7,6 миллиондан ортиқ турар жой объектларининг GPS-координаталари аниқланган. Бу рўйхатга олувчилар фаолиятини реал вақтда кузатиш ва маълумот сифати устидан назорат ўрнатиш имконини беради. Шунингдек, “маҳалла еттилиги” тизимидаги 55 мингдан ортиқ ходим махсус ўқувлар орқали тайёрланган. Олинган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида 10–15 фоиз ҳажмда қайта текширув ишлари ҳам режалаштирилган.

Батафсил @census_2026 каналида.

Telegram | Facebook* | Instagram* | YouTube | X
👎 7
👍 4
🔥 1
👏 1
🤔 1
4 6K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

17.1K
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририятга мурожаат: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @pulzormedia
Открыть в Telegram