avatar
autodeklarant
@autodeklarant
20.06.2026 14:02
🏅 БУГУНГИ ЭЪТИРОФ — БИЗ УЧУН КАТТА ШАРАФ!

Асосий фаолиятимиз божхона расмийлаштируви хизматларини кўрсатиш бўлса-да, Telegram каналимиз орқали божхона соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва фойдали маълумотларни мунтазам ёритиб боришга ҳаракат қилиб келмоқдамиз.

Бугун Божхона қўмитаси Раисининг журналистлар ва блогерлар билан очиқ мулоқотида ушбу меҳнатимиз эътироф этилиб, Божхона қўмитаси Раиси томонидан шахсан тақдирландик.

🤝 Бу биз учун нафақат фахр, балки янада масъулиятли фаолият юритиш учун катта рағбатдир.

Мулоқот давомида божхона тизимида ахборот очиқлиги, жамоатчилик билан самарали мулоқот ва сифатли контент яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда божхона органларининг ахборот сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда ва бу йўлда журналистлар ҳамда блогерларнинг ҳиссаси муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу юксак эътибор ва эътироф учун жамоамиз номидан Божхона қўмитаси раҳбарияти ҳамда барча ходимларига самимий миннатдорлик билдирамиз.

@autodeklarant
👍 38
6
11 9.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

autodeklarant

22.1K
Тижорий ҳамкорлик, декларант хизмати ва реклама бўйича:
- Боғланиш: @autodeklarant_uz
- Тел: +99888-877-77-97

🤖 Ботдан фойдаланиш: @autodeklarantbot
Открыть в Telegram