Биррул волидайн
��Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ота-онанинг ғазабидадир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
▫️Изоҳ: Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Бир мўмин-мусулмон инсоннинг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, биттасини очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ўша шахс рози бўлмагунича, ундан Аллоҳ рози бўлмайди».
«Ота-она унга зулм қилган бўлса ҳамми?» дейишди. (Ибн Аббос) «Зулм қилган бўлсалар ҳам», деди».
Имом Бухорийнинг "Адабул муфрад" асаридан.
@arabicuz
iOS |
Android
Instagram* |
Facebook* |
Twitter |
Tiktok |
Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram