13632. «Тарвиҳул қулуб фи зикри мулуки бани Айюб»
(Айюбийлар подшоҳлари зикрида қалблар ором олиши) китобининг 40-саҳифасида шундай дейилади: «
Зубайдий шуни зикр қиладики, Салоҳиддин Айюбий тўлиқ «Саҳиҳул Бухорий»ни тўрт кунда, ўн икки мажлисда тинглаган. У билан бирга онаси ва синглиси ҳам бўлган...»
Имом Субкий ўзининг «Табақотуш-шафиъийя» (Шофиъийлар табақалари) китобида (7-жуз, 340-саҳифа) шундай зикр қилади: «
Салоҳиддин Айюбий Шерозийнинг (вафоти 476 ҳ.й.) «Ат-Танбиҳ» китобини ёд билар эди”.
Бу китоб шофеий мазҳабида энг кенг тарқалган бешта фиқҳий китоблардан биридир. Имом Нававий айтганларидек, улар ичида энг кўп қўлланиладигани ҳам шудир. Китоб 280 саҳифада чоп этилган.
@arabicuz
iOS |
Android
Instagram* |
Facebook* |
Twitter |
Tiktok |
Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram