13631. Меҳмон кўп келадиган уй — Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир... Кичикка ҳам, каттага ҳам эшиги очиқ бўлган уй нақадар гўзал! Бундай уйга самовий раҳматлар ва баракалар ёғилади...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «
Агар Аллоҳ бирор қавмга яхшиликни ирода қилса, уларга ҳадя юборади». Саҳобалар: «
У қандай ҳадя?» деб сўрашди. У зот: «
Меҳмон ўз ризқи билан келади ва уй аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетади», деб жавоб бердилар.
Анас ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳ: “
Меҳмон кирмаган уйга фаришталар ҳам кирмайди”, деди.
Яна соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «
Меҳмон жаннатга йўлловчидир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонига икром кўрсатсин”, дедилар. Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz
iOS |
Android
Instagram* |
Facebook* |
Twitter |
Tiktok |
Youtube
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram