APEX INSURANCE Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Бош суғурта ҳамкори мақомига эга бўлди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “APEX INSURANCE” АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Мазкур ҳамкорлик миллий терма жамоамизнинг FIFA 2026 Жаҳон чемпионатига илк бор йўл олиши ҳамда миллионлаб мухлислар ва жамоатчилик диққат марказида бўлиб турган футбол инфратузилмасини тизимли қўллаб-қувватлашга қаратилган. Келишув доирасида футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш ҳамда ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилади.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов масъулиятли паллада миллий спорт келажагига ҳисса қўшаётган ҳамкорлар иштироки муҳимлигини қайд этиб, ушбу келишувни янги марралар сари ташланган изчил қадам деб баҳолади.
“APEX INSURANCE” АЖ Бошқарув раиси Ж. Юнусов компаниянинг мақсади футбол жамоалари фақат тайёргарлик жараёни ва янги натижаларга эътибор қаратишлари учун суғурта ҳимояси билан таъминланган ишончли профессионал шароит яратиш эканини билдирди: "Ушбу саъй-ҳаракатлар юртимизда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, миллат саломатлигини таъминлаш ва миллий спортни ривожлантиришдек мураккаб жараёнга қўшилаётган узоқ муддатли сармоя деб биламиз".
Компания футбол ҳамжамияти ва мухлислар билан бир сафда бўлиб, халқаро майдонда янги ютуқларга эришиш йўлида юртимиз футболини қўллаб-қувватлайди.
👉
@bankirkundaligi 👈
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram