APEX INSURANCE суғурта компанияси UFAнинг ҳамкорига айланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва APEX INSURANCE ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Унга кўра, компания Ассоциациянинг Бош суғурта ҳамкори мақомини олди.
Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида миллий терма жамоа, футбол клублари ва жамоалари комплекс суғурта ҳимояси билан таъминланади. Шунингдек, келишув доирасида футбол инфратузилмасини ривожлантириш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш ҳамда ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоаларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббуслар амалга оширилади.
Келишув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг FIFA 2026 Жаҳон чемпионатига тарихда илк бор йўлланма олган даврга тўғри келди. Шу сабабли, футбол соҳасида узоқ муддатли ва тизимли шерикликларни кенгайтириш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Компания ва Ассоциация вакиллари мазкур ҳамкорлик миллий футболнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда халқаро майдондаги натижаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.
Telegram |
Instagram* |
Web-site
Реклама
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram