Жаҳон чемпионати олдидан: APEX INSURANCE ва ЎФА узоқ муддатли ҳамкорликни бошлади
Сўнгги йилларда ўзбек футболидаги энг катта ўзгаришлардан бири — футболга катта бизнеснинг жиддий кириб келаётгани бўлса керак.
APEX INSURANCEнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлиги ҳам шундай мисоллардан бири бўлди. Компания Бош суғурта ҳамкори сифатида миллий терма жамоа ва футбол тизими учун суғурта ҳимоясини таъминлашини айтди.
Бу ҳамкорлик айниқса Жаҳон чемпионати олдидан жуда муҳим. Чунки катта турнирлар нафақат спортчилар, балки бутун футбол тизими учун ҳам катта синов ҳисобланади.
Яна бир жиҳат: футбол инфратузилмаси, болалар академиялари ва профессионал муҳит ҳақидаги гаплар тобора кўпроқ янграяпти. Демак, энди асосий масала фақат битта мусобақага чиқиш эмас, балки шу даражани сақлаб қолиш ва ривожлантириш бўлиб қоляпти.
Футбол мухлислари учун эса энг муҳими — миллий жамоа атрофида каттароқ ва барқарорроқ тизим шаклланаётгани.
Telegram |
Instagram* |
Web-site
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram