«Оқ олтин» балоси: Ўзбекистонда пахта қуллиги тарихи, оқибатлар ва бугунги кун ҳақида
Собиқ советлар даврида Ўзбекистон том маънода пахта плантациясига айлантирилганди. Бу давр оқибатлари мустақилликдан кейинги ўн йилликларга ҳам таъсир қилди.
Kun.uz ҳамкорлигида тайёрланган ҳужжатли филмда таниқли экспертлар Ўзбекистон қачон ва қандай қилиб пахта етиштирувчи мамлакатга айланиб қолгани, ўзбеклар пахта туфайли қандай азоб-уқубатларга дучор бўлгани, пахтачилик мамлакат хўжалиги ва генофондида қандай асоратлар қолдиргани ҳақидаги саволлар юзасидан фикрларини билдиришган.
Шунингдек, мустақиллик йилларида вазият қандай ўзгариб боргани ва президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган илк йилларда бу муаммога қандай чек қўйгани эслаб ўтилган.
📹
ФИЛМНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Обсуждение 37
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram