avatar
Адвокат Мукадамов
@advocaAB
сегодня, 12:30
Адвокат Мукадамов #Муносабат Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа! Адвокат Б. Мукадамов мазкур писандаларни ўйнаб ёзилганига шубҳа йўқ. Рост-да, пойтахт судининг жиноят ишлари бўйича судида “процесси бошланишини кутиб” ўтирган одамнинг хаёлига нималар келмайди?! Бироқ хаёл бошқа, ҳаёт бошқа. Унга кўра, судьялар ҳозиргина кўриб чиқилган 6 та иш бўйича келтирилган шикоятларнинг бирортасини қаноатлантирмабди. Ва бундан хулоса қиладики: “Ман ҳам Тошкент шаҳар жиноят ишлари судлов ҳайъати судьяси бўлгим келяпти: умуман қийналмасдан ойлик олиб юрса бўларкан”. Адвокат ўзи иштирок этмаган ва иш материлларидан мутлақо бехабар ҳолда бундай хулоса чиқариши оддий мантиқнинг қайси меъёрига тўғри келади?! Гапнинг нақдига келсак, ўтган олти ой давомида жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция ва кассация тартибида 1482 нафар шахсга нисбатан юритилган 1199 та жиноят иш кўрилиб, чиқарилган суд ҳукмларининг 1,4  фоизи бекор қилинган бўлса, 7,2 фоизи ўзгартирилган. Тафтиш тартибида жами 524 нафар шахсга нисбатан юритилган 447 та жиноят иши кўрилиб (ёки апелляция ва кассация тартибида кўрилган ишларнинг 37,3 фоизи), шундан 2,1 фоиз суд ҳужжати бекор қилинган,  5,2  фоизи ўзгартирилган. Шу ўринда қисқа изоҳки, ўзгартирилган суд ҳужжатларининг аксарияти келтирилган зарарлар қоплангани билан боғлиқ. Қисқаси, бир нафар судьянинг чекига ҳар ойда 30 тадан ортиқ иш (бунга даста-даста маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кирмайди ҳали!) тушмоқда, шундаям улар “умуман қийналмасдан маош олаётган”дай кўринаётган бўлса, бундай тасаввурдагиларни, узрку-я, фақат “ўзга сайёраликлар”га ўхшатиш мумкиндай?! Дарвоқе, ўзга сайёраликлар ҳам реал ҳаёт эмас, ғирт хаёлот маҳсули эмасми?! Сайт I Telegram I Facebook
Суд матбуот котиби ишдан кетибдилар деб эшитдим, ростданми шу гап?
7 6 731

Обсуждение 7

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Адвокат Мукадамов

3K
Жиноий ишлар бўйича АДВОКАТ (по уголовным делам)

Для связи (алоқа учун): @mukadamov
Открыть в Telegram