#ҲИКОЯ
«ЁЛҒОНЧИ» ОНАМНИ СОҒИНДИМ
(Латим ҳикояси)
• Онаси вафот этганида олти ёшда эди…
• Отаси бошқа аёлга уйланди…
• Бир кун отаси ундан сўради:
- Янги ойинг билан ўзингни онанг орасида нима фарқ бор?!
- Янги ойим ростгўй экан, ўзимни онам ёлғончи эди! ��
• Ота ҳайрон бўлди:
- Нимага ундай деяпсан? ��
• Ўзимнинг онам кўчада ўйнаб юрсам:
- Агар вақтида келмасанг овқат бермайман!-, дерди.
• Мен парво қилмасдим, чунки кеч келсам ҳам барибир овқатимни тайёрлаб едирарди! ��
• Аммо янги ойим ростгўй экан:
- Кеч келсанг сенга овқат йўқ!-, деганди…
• Мана икки кундан бери оч ухлаяпман! ��
• Азизлар! «Ёлғончи» онангиз бўлса қадрига етинг!
• Ростгўй оналар!
• Ёлғон ҳам гапириб туринг! ��
©️ Маҳбубий
�� Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал��
��
@abrormuxtoraliy
Обсуждение 12
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram