avatar
Abror Muxtor Aliy
Переслано от FATVO.UZ | Расмий канал
18.02.2026 17:49
#xabar #zakot #fitr #fidya
2026 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000  (юз  миллион) сўм деб белгил
ади.
Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000  (юз  миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой ёки унинг қиймати10 000 (ўн минг) сўм;
2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати12 000 (ўн икки минг) сўм;
4 кг арпа ёки унинг қиймати20 000 (йигирма минг) сўм;
2 кг майиз ёки унинг қиймати 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000
кки юз минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.

�� Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлад
и.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради.

�� Шарҳ

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво марказ
и

YouTube Instagram* Facebook* Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
27
👍 6
🕊 1
59 8.1K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Abror Muxtor Aliy

25.5K
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
Открыть в Telegram