avatar
Abror Muxtor Aliy
Переслано от канала
21.12.2025 15:15
#xabar #eslatma #rajab_oyi
�� РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

�� Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1447 йил Ражаб ойининг 1-куни 2025 йил 21 декабрь якшанба кунига тўғри келмоқда
.

Ражаб ойи кирганда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади:

Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона.

☪️ Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизни Рамазон ойига етказ
гин!
�� Аллоҳ таоло умримизга барака ато этсин, барчамизни рамазон ойига соғ-саломат етказсин!

�� ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ. БУГУН ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИ!

�� Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси" (Ибн Асокир ривояти).

АЛЛОҲДАН НИМА СЎРАШ КЕРАК?
Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дед
илар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизма
ти

@oliymahad
75
16
5
🤝 3
2
🎉 2
🕊 2
🥰 1
🏆 1
😎 1
11 77 17.6K

Обсуждение 11

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Abror Muxtor Aliy

25.5K
Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
3.Исломий маърифат таратиш.
4.Cалафи солиҳ–улуғ мужтаҳидларга эргашиш.
5.Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш
Открыть в Telegram