#ХАБАР
ТУҒЁН ВА ФОЖИА: РАМЗМИ ЁКИ ТАСОДИФ?
• Сўнгги кунларда Туркияда машҳур қўшиқчи Гуллунинг фожиали ўлими атрофидаги баҳс-мунозаралар қайнагандан қайнамоқда.
• Гуллунинг қизи Туғён ўз онасини балкондан итариб юборган, деган иддаолар омманинг ғазабини жунбушга келтирмоқда.
• Муҳокамаларда менинг эътиборимни ўзига тортган жиҳат— қизнинг исми бўлди.
• Туғён!
• Бу сўз луғатда «тошқин», «чегарадан чиққан куч», «ҳаддан ошиш», «назоратсиз оқим» маъноларини англатади.
• Албатта, исмнинг ўзидан жиноят сабабини яратиб олиш тўғри эмас.
• Лекин риторик савол туғилади: инсонга умр бўйи такрор айтиладиган ном, унга юкланган маънавий образ руҳиятига таъсир қилмайдими?
• Ахир фарзандга қўйилган исм унинг умрбод ҳамроҳи бўлади, инсон ўз исми билан ҳам яшайди, у орқали ўзини англайди, жамият уни қандай кўришини ҳис қилади.
• Шу нуқтада Ислом таълимотининг муҳим бир огоҳлантируви эсга тушади.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли, маъноли исм қўйишга алоҳида эътибор берганлар:
«Албатта, Қиёмат куни сизлар исмларингиз ва оталарингиз исмлари билан чақириласизлар. Бас, исмларингизни чиройли қилинглар!».
• Имом Абу Довуд ривояти.
• Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон маъноли исмларни ўзгартирганлари маълум.
• Машҳур тобеийлардан бўлмиш Саид ибн Мусайяб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади:
«Бобом Ҳузн Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:
- Исминг нима?
• У:
- Исмим Ҳузн, -деди. (яъни: ғам-андуҳ).
• Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Йўқ, сенинг исминг Саҳл бўлсин! - дедилар. (Яъни енгиллик, осонлик)
• У эса:
- Отам қўйган исмни ўзгартирмайман, - деди.
• Саид ибн Мусайяб айтади:
- Шундан сўнг бизнинг оилада ғам-андуҳ аримади».
• Имом Бухорий ривояти, «Китобул адаб», 6190-ҳадис.
• Ҳадисларни ўрганиб чиқсак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча исмларни ўзгартирганларини кўришимиз мумкин:
- Осия (Исёнкор) - Жамила (Гўзал)
- Ҳарб (уруш) - Силм (Тинчлик)
- Ғуроб (Қарға), Шайтон каби исмларни ҳам ўзгартирганлари маълум!
• Демак исм танлашда боламга ҳеч ким қўймаган исм қўяман, деб маъноси бузуқ исмларни қўйвормаслик керак.
• Аллоҳ таоло фарзандларимизни дунёда шараф, охиратда иззат тожи кийдирадиган авлодлардан қилсин!
• Омин!
©️ Аброр Мухтор Алий
�� Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал��
@AbrorMuxtorAliy
Обсуждение 23
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram