1 апрелдан буён камералар ва радарлар орқали 3 нафар ҳайдовчига 10 жарима бали ёзилган
Ўзбекистонда 1 апрел, камера ва радарлар қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзишни бошлаганидан буён 22 минг 638 нафар ҳайдовчи 5 баллдан тўплаб улгурган.
Шунингдек, ҳозирга қадар уч нафар ҳайдовчида 10 баллдан тўпланган. Ҳозирча 12 балл тўплаган ҳайдовчилар йўқ.
Бир йил ичида 12 баллдан кўп йиғган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум қилинади ва кейинчалик қайта имтиҳон топширгандан сўнг, яна ҳайдовчилик ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.
👉
@Voditeli_Uzbekistana - Ҳайдовчилар учун энг сўнги хабарлар каналига аъзо бўлинг
Обсуждение 8
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram