avatar
Водители Узбекистана
@Voditeli_Uzbekistana
11.11.2025 10:09
#тезкор

✨🌙 Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланади. Қўшни Қозоғистонда 2026 йил учун диний байрамлар тақвими тасдиқланди

Унда Рамазон, Қадр кечаси, Ҳайит ва Қурбон ҳайит кунлари акс этган.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ)нинг Шариат ва фатво бўлими 2026 йил учун диний сана ва байрамлар тақвимини тасдиқлади, деб хабар берди Uchet.kz.

Расмий маълумотга кўра, 2026 йилдаги муҳим диний кунлар қуйидагича белгиланди:

— Рамазон ойи — 2026 йил 19 февралда бошланади.

— Қадр кечаси — 16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси нишонланади.

— Рамазон ҳайити— 20 март куни бўлади.

— Қурбон ҳайитнинг биринчи куни — 27 май, байрам 29 майгача давом этади.

ҚМДБ таъкидлашича, ҳижрий тақвим бўйича ойларнинг бошланиш санаси аниқ астрономик ҳисоб-китоблар ва халқаро илмий марказлар маълумотлари асосида белгиланган. Бу эса диний саналарни аниқ ва ягона тарзда белгилашни таъминлайди.


«Водители Узбекистана» каналига қўшилинг👇
https://telegram.me/+N8da_avfB4U4ZWM6
2 11 1.6K

Обсуждение 2

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Водители Узбекистана

93.4K
Ўзбекистонлик "Ҳайдовчилар" каналига хуш келибсиз!

Бу каналда ҳайдовчиларга оид энг сўнги янгиликлар қўйиб борилади

Админ - @Sheyx
Открыть в Telegram