avatar
Sirdaryo.uz
Переслано от канала
20.04.2026 11:13
САМАРҚАНДДА ХАЛҚАРО ФОРУМ ВА ЁШЛАР САММИТИ ЎТКАЗИЛАДИ

2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда «Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш» мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.

Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:
наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш;
гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда:
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар,
50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари,
500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform | Instagrma | Facebook*
4 1.4K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Sirdaryo.uz

10.1K
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

https://gov.uz/oz/sirdaryo
•fb.com/sirdaryohokimligi
•instagram*.com/sirdaryohokimligi

Murojaat uchun: @eot0105
Telefon: (67) 236-81-18
Pochta: info@sirdaryo.uz

Guliston shahar, I.Karimov-60
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram