Амирнинг дафн маросими ҳақида унинг Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида яшаётган ўғилларидан бири Абдулкабир Азимий қуйидагиларни айтган: “Қиблагоҳим 1944 йилда Кобулда оламдан ўтдилар. Ўшанда мен 13-14 ёшларда эдим. Менга: “Болаларга қара, жаноза пайтида ташқарига чиқиб, бақир-чақир қилишмасин”, деб топшириқ бердилар. Ҳарамдан ташқарида катта ҳовли бўлар эди. Ўша ерда қорилар йиғилиб, Қуръон тиловат қилишарди. Отамни ювиб, ўраб, бир хонага ётқизиб қўйишганди. Аёллари чиқиб кетгач, биз фарзандлари саф тортиб, бирма-бир кириб, отамнинг қўллари ва оёқларини ўпиб чиқдик. Отамнинг бош вазири Ҳошимхон ва яна бир қанча амалдорлар у ерда саф тортиб туришарди. Падаримизни олиб чиқишаётганда мени бир нарса ҳайратга солди. Йиғламаган одамнинг ўзи қолмаганди.
Жанозага ҳаттоки Бухоро яҳудийлари ҳам келишганди. Улар шунчалар кўз ёш қилишар эдики, мен кўриб кўзимга ишонмасдим. Одамлардан бири улардан: “Сиз нимага йиғлайсиз?” – деб сўраганида, улар: “Ахир у бизнинг подшоҳимиз эди”, деб жавоб қайтаришганди. Ўша куни Афғонистонда байроқлар ярим туширилди, ҳатто баъзи элчихоналар байроқлари ярим туширилганди”. Айтишларича, ҳатто Русия байроғи ярим туширилиб, элчихонада қизил чироқлар ёқилган экан.
👍8
❤6
🔥5
😍1
4 1.3K
Обсуждение
0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram