«Олтин силсила» – «Саҳиҳул Бухорий» асарининг иккинчи жузи қайта нашр қилинди
Шайх ҳазратлари бошчилигида таржима қилинган, «Олтин силсила» лойиҳасига кирувчи «Саҳиҳул Бухорий» асарининг иккинчи жузи 8-марта қайта қайта нашр қилинди.
Ушбу жуз «Жума намози» боби билан бошланади. Ва китобнинг асосини намоз ҳақидаги боблар ташкил қилади. Шунингдек, закот ва ҳаж боблари ҳам китобда келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир бобда мавзуга оид Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар ёки У зот алайҳиссалом иштирокларида юз берган воқеа ё ҳодисалар келтирилади. Аввал ҳадиснинг асл арабча матни, сўнг таржимаси берилган.
Бу китобни ўқиганмисиз? Таассуротларингизни ёзиб қолдиринг.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram