Mahbubiy Adabiyot @Mahbubiy_Adabiyot 06.03.2026 05:41 Скопировать Пожаловаться #ШЕЪРИЯТ АЙНИ Мени тингла эй Қози, Шудир эркакнинг сўзи, Зулм бўлса иш ўзи, Яҳуд қилса ҳам айни, Шаҳид қилса ҳам айни. Айтилажак сўз бўлса, Гапир, сенда юз бўлса, Ҳаққа тажовуз бўлса: Зарра қадар ҳам айни, Миллион доллар ҳам айни. Яхши эмас эгрилик, Энг яхшиси тўғрилик, Хазинадан ўғрилик: Намруд қилса ҳам айни, Маҳмуд қилса ҳам айни. Эркак қилса зардани, Аёл ёпар пардани, Пора олди-бердини: Разил қилса ҳам айни, Фозил қилса ҳам айни. Халққа осмондан боққан, Бурнига кибр таққан, «Иштондан» бола боққан: Сирож бўлса ҳам айни, Мирож бўлса ҳам айни. Тўғриликдан қочган зот, Манфаатни қучган зот, Ҳаромдан еб-ичган зот: Мурдор бўлса ҳам айни, Аброр бўлса ҳам айни. Мазлумнинг дуоси ўқ, Ёлғонлардан қорним тўқ, Ким ўрнакдир, фарқи йўқ: Хасмим бўлса ҳам айни, Нафсим бўлса ҳам айни. ©️ Абдурраҳим Каракўч ©️ Таржимон Маҳбубий 📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг! Расмий канал👇 📱 @abrormuxtoraliy ❤ 41 ❤🔥 14 10 👍 7 🕊 5 🔥 4 💯 1 💔 1 😇 1 88 22.2K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram