avatar
Mahbubiy Adabiyot
@Mahbubiy_Adabiyot
25.02.2026 17:26
#ИБРАТ

ПИЁЗ ҚОВУРДОҚ

(Мактубни айрим имлоларини таҳрири билан аслича келтирдим)

• Ассалому алейкум устоз яхшимисиз.
• Рамазон рўзаси чарчамасдан тутяпсизми.
• Аллоҳ куч-қувват берсин!
• Мадина шаҳрида экансиз устоз, дуоларингизда оилам ҳаққига, айниқса аёлим ҳаққига дуода бўлинг, Аллоҳ ундан рози бўлсин!
• Боримга ҳам, йўғимга ҳам 10 йилдан бери кўникиб келяпти, мен ундан мингдан- минг розиман.
• Аллоҳ ундан рози бўлсин!
• Устоз бугунги ҳолатни сизга билдирсам майлими?!
• Озгина бўлсада халққа бирдирсангиз, шоядки опа-сингилларимиз ҳам ибрат олиб, оила деган муқаддас даргоҳни авайлаб асрашса…
• Бу бугунги бизнинг саҳарлик таомимиз, қўғирилган пиёз.
• Ҳозирги кунда молиявий аҳволим жуда ёмонлашгани туфайли рўзғорда фақатгина шу озгина пиёз қолибди, аёлим ҳеч қандай эътироз билдирмай шуни қўғириб саҳарлик тайёрлади.
• Олдин оналаримизни шунақа сабрлари бўларди.
• Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги опа-сингилларимизда ҳам бор экан, бундай сабрдан.
• Биласизми ва бугунги тайёрлаган таоми ўн йиллик турмушимиздаги энг мазали таом бўлди мен учун.
• Аллоҳ рози бўлсин ундан!
• Ноўрин ёзган қимматли вақтингизни олган бўлсам узр, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, дуоларингизда эслаб туринг!

©️ Собир

2026.02.24.

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
😢 106
57
❤‍🔥 27
👍 20
🔥 6
🕊 5
4
🌚 2
💔 1
😭 1
481 27.4K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Mahbubiy Adabiyot

12K
#ТАВАККУЛ

• «Таваккалту алаллоҳи»-, деган эр,
• На талқонни, на қалқонни ғамин ер!

©️ Сўфий Аллоҳ Ёр роҳимаҳуллоҳ

• tiktok.com/@mahbubiy_adabiyot



©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Открыть в Telegram