#ШЕЪРИЯТ
УЯЛСИН
(Ўзлаштирма)
Ўз юртимда ўзим бўлдимми ғариб,
Ёрига хиёнат қилган уялсин!
Бўйин эгмади деб, мардни хор кўриб,
Шоқолни бошига қўйган уялсин!
Миллатнинг гуллари отилар экан,
Ўрнига номардлар етилар экан,
Эркаклар қизлари сотилар экан,
Уйида бемалол ётган уялсин!
Ё жоним муҳимми ёки роҳатим,
Ё қоним уволми ёки ҳаётим,
Ё қадрим қолдими ёҳуд қийматим,
Севгимни бир пулга сотган уялсин!
Осий эдим ислоҳ этолмадилар,
Мардларча тан бериб кетолмадилар,
Жонга қасд қилганлар эплолмадилар,
Маломат тошини отган уялсин!
Номус масаласи жиддий бўлмаса,
На эркак, на аёл ҳаддин билмаса,
Мардлар байроғини ғоз кўтармаса,
Аждоддан омонат - Ватан уялсин.
©️ Алий Киник
©️ Таржимон Маҳбубий
📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!
Расмий канал👇
📱
@abrormuxtoraliy
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram