Бизнес учун гаровсиз микроқарз 100 млн сўмдан 200 млн сўмга ошади
Кеча президентга қилинган тақдимотда молия тизими учун бир қанча янгиликлар тақдим
қилинди.
Аввал микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун микрокредитнинг гаровсиз қисми
100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилмоқда.
Бундан ташқари, кредит ёки лизинг миқдоридан қатъи назар, унинг
5 млрд сўмгача бўлган қисми учун фоиз харажатлари компенсация қилинади.
Банклар томонидан
“AI маслаҳатчиси” дастурини ишга тушириш ҳам режалаштирилмоқда.
Тақдимотда рақамли молиявий платформани ишга тушириш таклиф қилинди. У орқали тадбиркор кредит олиш учун ариза беради, бир нечта банклардан тижорат таклифларини олади, уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди.
@bankir
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram